Венгрия ўзбекистонлик футболчиларни хорижга трансфер қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон ва Венгрия футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг спорт оламида машҳур Sportfive Hungary компанияси бош директори Андраш Игаз билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унда Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини янада ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Андраш Игаз Ўзбекистон томони билан футбол инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Sportfive Hungary компанияси бутун дунё бўйлаб стадионларни лойиҳалаш, қуриш ва спорт иншоотларини оператив бошқарувини амалга оширади, савдо ва маркетинг билан шуғулланади. Шунингдек, мазкур компания Венгрияда иккита стадионни бошқаради ва "Ференцварош" футбол клубига ҳомийлик қилади.
Мулоқот давомида Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш, футболчиларни хорижга трансфер қилиш ва стадионларни оператив бошқариш йўналишларида алоқаларни йўлга қўшиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтақорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:30 / 23.10.2024
Венгриядан профессор-ўқитувчилар Ўзбекистонда дарс бериш учун юборилади
19:09 / 17.10.2024