Байденнинг сайловолди штаби Трампни обрўсизлантириш учун 50 миллион доллар ажратди — ОАВ
Амалдаги президентнинг сиёсий стратеглари собиқ президентга қарши реклама кампаниясини бошламоқчи.
АҚШ президенти Жо Байденнинг сайловолди штаби республикачи номзод Доналд Трампни биринчи дебат олдидан турли штатларда обрўсизлантириш учун 50 миллион доллар сарфламоқчи. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Қайд қилинишича, бу Байденнинг сиёсий стратеглари бошламоқчи бўлган Трампга қарши реклама кампаниясининг нархи.
Агентлик маълумотларига кўра, 17 июндан бошлаб Байденнинг штаб-квартираси 30 сониялик видеороликни турли штатларда тақдим этишни режалаштирмоқда. Асосий мақсад «икки номзод ўртасидаги қарама-қаршиликни» кўрсатишдир.
«Бу сайлов фақат ўзи учун курашаётган, судланган жиноятчи билан оилангиз учун курашаётган президент ўртасида бўлиб ўтади», деб видеодан иқтибос келтирди агентлик.
2024 йил 30 май куни Ню-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати Трампни собиқ порно актриса Сторми Дэниелсга пул тўлаган пайтида молиявий ҳужжатларни сохталаштиришда айбдор деб топди. Собиқ президент барча 34 та банд бўйича айбдор деб топилди. Ҳукм 2024 йил 11 июлига, Республикачилар миллий қурултойига тўрт кун қолганида эълон қилинади.
Reuters агентлиги Трампнинг қамоқ жазосига ҳукм қилиниши эҳтимолини даргумон деб баҳолади, чунки сиёсатчи биринчи марта зўравонликсиз жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Бундан ташқари, Америка Конституциясида президентликка номзодлар учун жиноий ишлар бўйича чекловлар белгиланмаган. Шундай экан, Трамп, ҳатто судланган тақдирда ҳам, президентликка номзодини қўйиши ва уни эгаллаши мумкин.
2024 йил 5 ноябрда Қўшма Штатларда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Номзодлар - демократ Байден ва республикачи Трамп. Биринчи президентлик дебати 2024 йил 27 июн кунига белгиланган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024