Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларига жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди
У васийликка олган қиз жиянларига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир қилгани таъкидланмоқда.
Қозоғистонда ўзбекистонлик қиз жиянларини васийликка олган ва уларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган аёлдан мурожаат келиб тушган. У мурожаатида ота-онаси вафот этгани, шундан кейин, 2006 йилда ва 2012 йилда туғилган сингиллари Қозоғистонда яшовчи амакисига васийликка берилганини маълум қилган.
Аёлнинг айтишича, амакиси сингилларига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир қилган. Шу сабабли, амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариб, ўзини қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган.
Хабарга кўра, икки давлатнинг мутасадди идоралари ҳамкорлигида 8 июн куни эркак Қозоғистон полицияси томонидан ушланган. Вояга етмаган қизлар Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилган, уларга ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилаётгани таъкидланмоқда.
Хабарга кўра, эркакка нисбатан Қозоғистон Жиноят кодекси 121-моддаси (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани, ИИВ ва ТИВ томонидан вояга етмаган қизларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
18:52 / 08.11.2024