БМТ сўрови: Респондентларнинг 80 фоизи иқлим кучлироқ ҳимоя қилинишини хоҳлаяпти
БМТТД сўрови иштирокчиларининг қарийб 86 фоизи ўз ҳукуматлари геосиёсий тафовутларни четга суриб, иқлимни ҳимоя қилиш учун кучларни бирлаштиришини истайди.
Камида 77 мамлакат аҳолисининг катта қисми – 80 фоизи ўз ҳукуматлари иқлим ўзгаришига қарши янада кучлироқ чоралар кўришини истайди. Буни БМТ Тараққиёт дастури Оксфорд университети ва GeoPoll жамоатчилик фикрини ўрганиш институти билан биргаликда ўтказган сўрови натижалари кўрсатди. Унда 75 минг киши иштирок этди.
Бундан ташқари, 20 июн, пайшанба куни Ню-Йоркда БМТга тақдим этилган маълумотларга кўра, респондентларнинг қарийб 86 фоизи ўз ҳукуматлари геосиёсий тафовутларни четга суриб, иқлимни ҳимоя қилиш учун кучларни бирлаштиришини истайди. Респондентларнинг 72 фоизи қазиб олинувчи энергия манбаларидан тезроқ воз кечиш тарафдори. «Бундай даражадаги қўллаб-қувватлаш бутун дунё бўйлаб можаролар ва миллатчилик кучайиб бораётганини ҳисобга олсак, эътиборга молик», — дея БМТ Тараққиёт дастури вакилларидан иқтибос келтиради epd агентлиги.
Аёллар иқлимни муҳофаза қилиш чораларини кўпроқ қўллаб-қувватламоқда
Иссиқхона газларининг энг катта ҳажмини ишлаб чиқарадиган 20 мамлакатда респондентлар аксарияти иқлимни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш тарафдори бўлган. Хусусан, АҚШ ва Россияда респондентларнинг 66 фоизи, Германияда - 67 фоиз, Хитойда - 73 фоиз, Жанубий Африка ва Ҳиндистонда - 77 фоиз, Бразилияда - 85 фоиз, Эронда - 88 фоиз, Италияда - 93 фоиз респондентлар бу позицияни эгаллади.
Германияда иқлим ўзгаришига қарши кучлироқ чораларни қўллаб-қувватлаган аёллар улуши бу фикрга қўшилган эркаклар улушидан 17 фоиз пунктга кўп (75 фоизга нисбатан 58 фоиз). Шунга ўхшаш тенденция Австралия, Канада, Франция ва Қўшма Штатларда кузатилмоқда, гарчи у ерда эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ унча катта эмас.
Иқлим муаммолари бўйича «халқ овози»
Peoples' Climate Vote 2024 сўрови бугунги кунга қадар иқлим ўзгариши бўйича энг йирик глобал тадқиқотдир. Сўров иштирокчилари яшайдиган 77 мамлакат дунё аҳолисининг 87 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
13:36 / 08.11.2024
2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутиляпти
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
18:18 / 06.11.2024
Шаҳарни салқинлатиш учун қанча дарахт керак? Олимлар жавоб берди
17:00 / 05.11.2024