Иқтисодиёт | 08:20 / 01.07.2024
2329
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда 10,6 трлн сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланди
Энг кўп солиқ имтиёзи ҚҚСда фойдаланилган – 5,4 трлн сўм.
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум қилинди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2024 йилнинг январ-май ойларида 122 862 та ташкилот 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Шу билан бирга:
2 561 та корхона молиявий хизматлар бўйича 7,9 трлн сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;
5 958 та корхона 13 трлн сўмдан зиёд ҚҚС “нол” ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- ҚҚС – 5,4 трлн сўм;
- ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
- фойда солиғи – 1,2 трлн сўм;
- мол-мулк солиғи – 979,2 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ – 725,6 млрд сўм;
- ЖШОДС – 357 млрд сўм
- АОС – 48,7 млрд сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,4 млрд сўм.
Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва “нол” ставка ҳисоби алоҳида юритилади.
Мавзуга оид
08:50
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
20:38 / 14.09.2024
Қашқадарёда солиқчилар давлат хизматчиси ахлоқ-одоб қоидаларига зид иш қилгани тан олинди
18:04 / 14.09.2024