Ўзбекистон | 12:14 / 15.07.2024
2991
5 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
“Ўзбекистон Республикасида креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қонуннинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- ижодиёт, инновациялар ва интеллектуал салоҳиятга асосланган креатив индустрияда фуқароларнинг ўзини ўзи англаши учун шароит яратиш ва имкониятлар шакллантириш;
- креатив индустриялар соҳасида фуқароларнинг бандлик даражасини ошириш;
- Ўзбекистонда креатив индустриялар турларига хос маҳсулот/хизматларни яратиш, улардан фойдаланиш, ички ва ташқи бозорларда илгари суриш ва реализация қилиш ҳамда истеъмол қилишда ижодиёт, интеллектуал фаолият натижалари, инновациялар ва технологияларнинг ўзаро муносабатлари ва кенг қўлланилишига асосланган субъектлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуи сифатида креатив иқтисодиётни ривожлантириш;
- креатив индустриялар ва бутун креатив иқтисодиёт соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, соғлом рақобатни таъминлаш, барча креатив индустрия субъектларининг тадбиркорлик фаолиятидан, инфратузилма объектларидан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
- креатив индустриялар соҳасида маҳсулотлар, хизматлар, технологиялар ва инновацияларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, интеллектуал мулк объектлари ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
- креатив индустриялар соҳасида таълим тизимини такомиллаштириш ва креатив индустриялар соҳасидаги компетенцияларни ривожлантириш учун замонавий таълим дастурларини жорий этиш.
Ўзбекистоннинг креатив иқтисодиёт соҳасидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги тамойилларга асосланади:
- ахборотнинг очиқлиги ва фойдаланиш имконияти;
- креатив индустрияларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлардан фойдаланиш имконияти;
- маданий қадриятлар, миллий анъаналар, мерос ва табиий бойликларни сақлаш;
- Ўзбекистон фуқароларининг креатив иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;
- Ўзбекистон креатив индустриясининг халқаро иқтисодиётга интеграциялашувини таъминлаш;
- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш орқали интеллектуал фаолият натижаларининг устуворлиги.
Қонун мақсадларида креатив индустриялар қуйидаги йўналишлар (соҳалар)га таснифланади:
- тасвирий санъат (ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, графика, декоратив-амалий санъат, фотография);
- ижрочилик санъати (мусиқа, театр, опера, балет, рақс ва цирк, томоша);
- аудиовизуал санъат (кинофилм ва видеофилм ишлаб чиқариш, анимация, мултипликация, овоз ёзиш, саунд-дизайн, виртуал ва тўлдирилган реалликни яратиш, аралаш ҳақиқат, 3D-дизайн);
- телекўрсатув, радиоэшиттириш, интернет орқали узатиш лойиҳалари (яратиш, ишлаб чиқариш, тарқатиш);
- кино, видео, мусиқий маҳсулотлар ва лойиҳаларни, шунингдек тасвирий, ижрочилик, аудиовизуал санъат соҳасидаги лойиҳаларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ продюсерлик фаолияти;
- инновацион, эксклюзив, илғор, тежамкор усуллар (технологиялар, алгоритмлар, ёндашувлар, йўналишлар) ёрдамида амалга оширилаётган ва (ёки) амалга ошириш режалаштирилган таълим лойиҳалари (дастурлар, тренинглар, курслар, креатив мактаблар ва бошқа турдаги таълим воситалари), шу жумладан тадқиқот ва ишланмалар;
- лойиҳани амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи, патент ҳуқуқи, интеллектуал мулк (номи, логотипи, чизмаси, графикаси, характери ёки ушбу элементларнинг бир нечта комбинацияси)дан фойдаланган ҳолда товар белгиларини, маркетингни, шу жумладан реклама фаолиятини яратиш ва (ёки) илгари суриш;
- рақамли технологиялар (дастурий таъминот ва (ёки) ахборот тизими, ахборот ресурси, сунъий интеллект технологияларига асосланган маҳсулотлар, компютер ва мобил ўйинларни яратиш, компютер ва бошқа электрон ўйинлар, киберспорт), мультимедиа ва дизайн соҳасидаги (вебдизайн, графика дизайни, компютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, анимация, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн ва бошқаларни) ишлаб чиқиш, жорий этиш, лойиҳалаш ва (ёки) дастурлаш);
- архитектура, муҳандислик, лойиҳалаш фаолияти, шаҳарсозлик;
- дизайн (график, интерер, ландшафт, муҳандислик, саноат);
- нашриёт ва матбаа фаолияти (китоблар, журналлар, брошюралар, газеталар ва бошқа турдаги босма маҳсулотларни нашр этиш, шу жумладан босма маҳсулотларни тайёрлаш ва нусхалаш);
- мода саноати (либослар, аксессуарлар яратиш, ишлаб чиқариш ва реклама қилиш);
- инновацион, эксклюзив, технологик, ресурсларни тежовчи, энергияни тежовчи, рекреацион, соғломлаштириш, таълим усуллари ёки комбинацияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган ва (ёки) амалга оширилиши режалаштирилган туризм, спорт, рекреация соҳасидаги фаолият ёки ушбу усулларнинг бир нечтаси комбинацияси;
- халқ амалий санъати, ҳунармандчилик ва гастрономия;
- музейлар, галереялар, кутубхоналар, креатив кластерлар ва боғлар фаолияти;
- адабиёт ва шеърият (матнлар, китоблар, сценарийлар, пьесалар ёзиш);
- кўнгилочар индустрия (фестивал, конференция, форум, шоу, концертлар, киберспорт ўйинлари, ижодий ва оммавий маданий тадбирларни ўтказиш).
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024