Москва судларида «мигрантлар иши» бўйича ҳукмлар сони ошди – ОАВ
Йил бошидан бери Москва судлари мигрантларга дахлдор маъмурий моддалар бўйича 27 мингдан ортиқ қарор чиқарган.
Йилнинг биринчи ярмида Москва судлари мигрантлар маъмурий ҳуқуқбузарликлари бўйича 27 мингга яқин қарор чиқарди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълумотларга кўра, судлар 3 июндан 9 июнгача бўлган даврда 2336 та иш бўйича максимал даражада кўп қарор чиқарган, бу Крокус Сити Холлдаги терактдан кейинги ҳафтадаги қарорлардан деярли 1,5 баравар кўп (1441 та қарор).
Умуман олганда, йил бошидан бери Москва судлари учта маъмурий модда бўйича 27 мингдан ортиқ қарор чиқарган. Улар: «Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россия Федерациясига кириш қоидаларини ёки Россияда бўлиш режимини бузиш», «Чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясида меҳнат фаолияти қоидаларини бузиш» ва «Маъмурий чиқариб юборишдан бўйин товлаш» моддалари.
Ўтган йилнинг шу даврида Москва судлари худди шу моддалар бўйича 23 мингдан ортиқ қарор чиқарган. Йиллик ўсиш 17,4 фоизни ташкил этган.
Россия ИИВ статистик маълумотларига кўра, 2024 йил январ-апрел ойлари давомида миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш бўйича 100 мингта тадбир ўтказилган. 2024 йил биринчи чорагида чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан 676 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилган, бу ўтган йилга нисбатан 18,7 фоизга кўпдир. Миграция соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар улуши 490,1 мингтани ташкил этган (ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга кўп).
Бундан ташқари, биринчи чорак якунлари бўйича Россия ҳудудидан чет элликларни чиқариб юбориш бўйича 38,54 мингта қарор қабул қилинган (бу маъмурий тартибда чиқариб юбориш ва депортацияни ўз ичига олади). Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,5 фоизга кўпдир. Биринчи чоракда Россиядан 22 мингга яқин хорижлик чиқариб юборилган, бу ўтган йилгидан (12 минг) деярли икки баробар кўпдир.
Мавзуга оид
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024