Жамият | 07:20 / 23.07.2024
6375
1 дақиқада ўқилади

1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди

22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1 миллиард сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситасини тарқатиш (сотиш) мақсадида сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

2002 йилда туғилган шахс (А.Т.) ўзининг Tracker автомашинасида оғирлиги 1 кг 433 гр бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.

22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид