Ўзбекистон | 11:25 / 24.07.2024
2395
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Венгрия рақамли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

Будапештда рақамли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Neteyes Kft. компанияси бош менежери Тибор Янить билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Суҳбат чоғида рақамли технологиялар ва инновацион лойиҳалар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Neteyes бош менежери Тибор Янит IT-Park раҳбарияти билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, ўз компаниясининг Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган инновацион лойиҳа ва ташаббусларда иштирок этишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбекистон элчиси Neteyes Kft. каби халқаро компаниялар билан ҳамкорлик рақамли ривожланиш ва ҳар икки томон учун янги имкониятлар яратишда катта аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шериклик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

Мавзуга оид