Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги янги қонун: мигрантлар ИИВ қарорига кўра чиқариб юборилади
РФ Давлат думаси хорижий давлат фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишнинг янги миграцион режими тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар беради ТАСС.
Қонун лойиҳасининг моҳиятига кўра, Россияда бўлиб туриш муддатларига риоя қилмаган, миграцион ҳужжатлар муддатини ўтказиб юборган ва ҳуқуқбузарликлар содир этган хорижлик фуқаролар устидан назорат кучайтирилади.
Бундай мигрантлар давлат назорати реестрига киритилади ва реестр давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлади.
Айни пайтда Россияда чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни РФ ҳудудидан ташқарига маъмурий жазо тартибида чиқариб юбориш суд томонидан белгиланади.
Чиқариб юборилиш режимида бўлган фуқароларга кўчмас мулк ва автомобил харид қилиш, кредитлар олиш ва автомобил бошқариш, шунингдек, Россия ҳудудида эркин ҳаракатланиш тақиқланади. Шунингдек, уларга банк ҳисоб рақамидан 30 минг рублдан ортиқ маблағ ишлатиши, янги ҳисоб рақам очиши тақиқланади. Никоҳ тузиш чоғида ФҲДЁ бўлими хорижлик фуқаронинг реестрда бор-йўқлигини текшириб кўради.
Кучишлатар тизимлар хорижлик фуқаро истиқомат қилаётган хонадонга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлишади.
Янги ўзгаришлар хорижлик фуқароларни депортация қилиш ва маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш механизмларини унификация қилишга, шунингдек, уларни чиқариб юбориш бўйича ваколатларни ички ишлар органларига топширишга йўналтирилган.
Қонун лойиҳаси муаллифлари бу чоралар одамларни судга келтиришда вақт ва маблағ билан боғлиқ харажатларни қисқартириши, қоидабузарларни чиқариб юборишни тезлаштиришига ишончи комил.
Аввалроқ Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетгани ва рус тилини билмайдиган мигрантлар Россиядан депортация қилиниши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025