Монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш тартиби ўрнатилмоқда
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш тартиби белгиланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари белгиланмоқда;
- рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш тартиби ўрнатилмоқда.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги масалалар қуйидаги ҳолларда ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма берилади:
- товарларнинг (иш, хизматларнинг) назорат хариди доирасида уларнинг экспертиза қилиш ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланганда;
- товарларнинг (иш, хизматларнинг) сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан савдога чиқарилганлиги натижасида сифати ўзгарганлиги тасдиқланганда;
- товарларнинг (иш, хизматларнинг) истеъмол қилиниши, фойдаланилиши натижасида истеъмолчиларнинг соғлиғи, мол-мулкига зарар етказилганлиги аниқланган ёки зарар етказиш хавфи туғилган ҳолатларда;
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳолатларида;
- яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда, реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик ҳолатларида;
- қонунчилик бузилиши ўз тасдиғини топган ва чора кўриш учун асослар етарли бўлган ҳолатларда;
- ҳуқуқбузар хўжалик юритувчи субъект ёки жисмоний шахс қонунчилик талабларини бузганлигига иқрор бўлган ва (ёки) ихтиёрий тартибда бартараф этган ҳолатларда;
- ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисида, шунингдек, товарлар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумот тақдим этмаганда;
- “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 19- ва 21-моддаларидан ташқари бошқа талаблари бузилганда;
- реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳуқуқбузарнинг эътирози мавжуд бўлмаганда;
- савдо объекти томонидан сотувга қўйилган товарга нархнома қўйилмаганда, сотувга қўйилган товарнинг нархи касса чекидаги нархдан фарқ қилганда.
Агар реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ваколатли давлат органи молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилади.
Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
14:06 / 26.10.2024