Ўзбекистон | 16:01 / 30.07.2024
6129
2 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»нинг амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

«Ташаббусли бюджет»да доимий ғолиб бўлиб келаётган маҳалла (ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш режалаштириляпти. Шунингдек, мажбурий тарзда овоз тўпланган лойиҳалар ғолиблар рўйхатидан четлатилади.

Фото: Kun.uz

«Ташаббусли бюджет»нинг амалдаги тартибига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров парламент қуйи палатасига берган ахборотида маълум қилинди.

Хусусан, қуйидаги ўзгаришларни амалиётга киритиш режалаштириляпти:

  • аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларга ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла (ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
  • ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
  • халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.

Мавзуга оид