Россия компанияларига ўз ходимларига оид маълумотларни «военкомат»ларга юбориш мажбурияти юкланди
Энди ташкилотлар раҳбарлари реестр ёрдамида ҳарбий рўйхатга туришдан бош тортган фуқаролар тўғрисида маълумотларни ҳам жўната олади.
Россия Федерация Кенгаши иш берувчиларнинг ҳарбий хизматга чақирилувчилар электрон реестри орқали маълумот алмашинувига оид қонунни маъқуллади, деб хабар беради «ТАСС». «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ишчини ҳарбий рўйхатга қўйишга масъул ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдорлари ҳарбий ҳисобни юритиш учун «военкомат»ларга ҳарбий хизматга мажбур бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни киритилган ўзгартиришдан бошлаб беш кун ичида юбориши керак.
Энди бундай турдаги маълумотларни алмашишда улар ҳарбий ҳисобни юритиш реестридан фойдаланади. Шунингдек, ташкилотлар раҳбарлари реестр ёрдамида ҳарбий рўйхатга туришдан бош тортган фуқаролар тўғрисида маълумотларни ҳам жўната олади.
Апрель охирларида Россияда «Ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона реестри» 31 октябрь куни ишга тушиши айтилган эди, Россия Мудофаа вазирлиги 1 ноябрдан электрон чақириқ қоғозларини юборишни бошлайди.
Ягона реестрда ҳарбий рўйхатга олинадиган фуқаролар тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан, чақирув қоғози топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлади. Мудофаа вазирлигидан ташқари ундан ИИВ, Федерал хавфсизлик хизмати, Федерал солиқ хизмати ва бошқа идоралар фойдалана олади. Чақириқ қоғози реестрда эълон қилинганидан етти кун ўтиб, топширилган ҳисобланади. Хизматга чақирилувчилар чақириққа оид хабарномалар билан шахсий кабинетлари ёки «Давлат хизматлари» орқали танишиши мумкин бўлади.
Чақириқ қоғози юборилиши билан ҳарбий хизматга мажбур фуқаронинг мамлакатдан чиқишига автоматик равишда тақиқ қўйилади. Чақирилувчи 20 кун ичида «военкомат»га келмаса, унга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш ва ўзини ўзи банд қилиш тақиқланади.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024