Спорт | 16:10 / 03.08.2024
5022
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024, дзюдо. Ўзбекистон чоракфиналда Италияга мағлуб бўлди

Ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича жамоавий баҳслар давом этмоқда. 

Фото: Olympic.uz

1/4 финалда Ўзбекистон Италия билан тўқнаш келди ва 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда 2:4га ютқазди.

Муроджон Йўлдошев (-73 кг) ва Гулноза Матниязова (-70 кг) рақибларини мағлуб этишган бўлса, Давлат Бобонов (-90 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+70 кг), Алишер Юсупов (+90 кг) ҳамда Шукуржон Аминова (-57 кг) имкониятни бой беришди. 

Энди Ўзбекистон дзюдо жамоаси бронза медали учун ўтиш босқичида Жанубий Кореяга қарши татамига чиқишади.

Мавзуга оид