“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар – бутун дунёга намуна” — Саида Мирзиёева
“Ер юзида зиддиятлар авж олаётган бир пайтда, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсий тандеми Марказий Осиёни энг хавфсиз, гуллаб-яшнаётган, дўстона ҳудудга айлантиришга интилмоқда”, – деди президент ёрдамчиси Остонадаги нутқида.
Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар бутун дунёга намуна, деди Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Остонада бўлиб ўтган “Заковат” ўйинларида сўзлаган нутқида.
У ўз сўзи аввалида ўзбек ва қозоқ халқларининг яқин дўстлигини қайд этди. Ўзимизни худди уйимизда юргандек ҳис қиляпмиз, умумий жиҳатларимиз жуда кўп: анъаналар, урф-одатлар, маданият, ошхонамиз, исмлар, тарих, дин ва меҳмондўстлигимиз, деди Мирзиёева.
“Нега айнан бугун ўзимизни худди уйимиздагидек ҳис қиляпмиз, деяпман? Илгари қандай бўлганини эслайсизми? Менинг ёдимда. Ҳамманинг ёдида.
Совуққина муносабатлар... Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасида соатлаб навбат кутиш... Ҳадик... Ўзимизни уйимизда юргандек ҳис қила олармидик?
Бугун эса Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар бутун дунёга намунадир. Бизнинг йўлбошчиларимиз энг муҳим саволларга жавоб топа олдилар. Ер юзида зиддиятлар авж олаётган бир пайтда, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсий тандеми Марказий Осиёни энг хавфсиз, гуллаб-яшнаётган, дўстона ҳудудга айлантиришга интилмоқда”, – дея таъкидлади Мирзиёева.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024