Кореяга ишга жўнатишини айтиб фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
Аёл киши Телеграм орқали бошқа исм билан жабрланувчи билан мулоқот қилган ва уни Жанубий Кореяга юборишини айтиб, пулларини ўзлаштирган.
Сирдарё вилоятида яшовчи аёл Самарқанд шаҳрида яшовчи шахсни Кореяга ишга жўнатишини айтиб пулларини ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи Х.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 92 млн сўм пулларини номаълум шахс фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи аёл К.И. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган аёл К.И., жабрланувчи Х.М.га Телеграм орқали ёзиб, ўзини Ирода деб таништирган.
Сўнг Жанубий Кореяга ишга жўнатишда ёрдам қилишини айтиб, уни алдаб, олдиндан 139 млн сўм пулларни ўтказиб олган ва ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:54 / 09.11.2024
Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
10:48 / 09.11.2024
Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
10:08 / 09.11.2024
Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди
23:27 / 08.11.2024