Ўзбекистон | 19:00 / 19.08.2024
2251
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Газлидаги компрессор станциясини куз-қишга тайёрлаш доирасида газ турбинали двигателлар ўрнатилди

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Газли магистрал газ қувурлари бошқармасида 3 та компрессор цехи, 1 та газ қуритиш қурилмаси бор. Корхона жамоаси шунингдек, 424 километрга яқин магистрал газ қувурларига ва 2 та газ тақсимлаш станциясига ҳам хизмат кўрсатади. Бу ерда газ транспорт тизимини 2024-2025-йиллар иситиш мавсумида барқарор ишлатишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти. 

Шу кунларда 5-газ сиқув компрессор станцияси “Б” цехига “ДУ 80 Л 1” русумли 2 та газ турбинали двигател ўрнатилаётгани ҳам шу режа доирасидаги тадбирлардан бири. 

Станциянинг “Б” цехи табиий газни ер остида сақлаш иншоотидан олишга хизмат қилади. Цехда ишлаб турган двигателлардан узоқ муддат фойдаланилганлиги натижасида техник жиҳатидан камчиликлар аниқланган эди. Қурилмалардаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида мукаммал таъмирлаш учун заводга юборилган. Уларнинг ўрнига олиб келинган двигателлар белгиланган муддатда агрегатларга ўрнатилмоқда. Бу тадбир натижасида куз-қиш мавсумида Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси ДКС-5 “Б” цехи орқали табиий газ узатувчи тармоқ ишида ишончлилик даражаси ошади.

 

5-газ сиқув компрессор станцияси Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан кунлик газ олиш ҳажмини ошириш мақсадида қуввати 125 МВт бўлган 5 та газ ҳайдаш арегатидан иборат комплекс сифатида 2008 йилда қурилган эди. Замонавий бу иншоот, табиий газнинг босимини ошириш имконини берди. Бугунги кунда мазкур станция республикамиз шимолий, шарқий ҳамда ғарбий ҳудудларига табиий газ узатувчи муҳим бўғин ҳисобланади. 

Жорий йил охиригача Газли магистрал газ қувурлари бошқармасига яна 2 та двигател харид қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга оид