Россия Молдовани «суверенитет ва хавфсизлик билан ўйнашишни» тўхтатишга чақирди
Молдова ҳукуматини нейтрал мақомга қатъий риоя қилишга чақирамиз, бу мувозанатли ташқи сиёсат ва бошқа давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлашни назарда тутади, дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.
Москва Молдова ҳукуматини «суверенитет ва хавфсизлик билан масъулиятсиз ўйинларни» тўхтатишга чақирди, бунда нейтрал мақом муҳимдир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
«Молдова расмийлари эътиборини «коллектив Ғарб»нинг Россияга нисбатан очиқ нодўстона йўналишига ўйламай амал қилиш, жумладан, Европа Иттифоқининг Россияга қарши ноқонуний санкцияларига қўшилиш, шунингдек, Киевдаги неонацистлар режими билан бирдамлик тўлиқлигича қолаётганига доимо эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, давом этаётган милитаризация ва НАТОга аъзо давлатлар контингентлари билан мамлакатнинг қўшма ҳарбий машғулотлари сонини кўпайтириш - булар барчаси Молдова конституциявий бетарафлик мақомига зид келади», - деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазият муносабати билан «республикадаги барча соғлом сиёсий кучлар том маънода бонг урмоқда».
«Шу билан бирга, Молдова фуқароларининг фикри бугунги кунда ҳокимият тепасида бўлган Руминия паспортига эга Ғарб нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини умуман қизиқтирмайди. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, молдоваликларнинг 65 фоизи бетарафлик республика хавфсизлигини таъминлайди, деб ҳисоблайди, мутлақ кўпчилик – 74 фоизи эса мамлакатнинг НАТОга киришига қарши», — деди дипломат.
«Молдова ҳукуматини яна бир бор республика суверенитети ва хавфсизлигига оид масъулиятсиз ўйинларни тўхтатишга, Конституцияда мустаҳкамланган ва мувозанатли ташқи сиёсат юритишни назарда тутувчи мақомга қатъий амал қилишга чақирамиз. Шунингдек, бошқа давлатлар, жумладан, Россия билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш керак», - дея хулоса қилди у.
Аввалроқ, 13 август куни Молдова муваққат ишлар вакили ОАВда республика ҳудудида Украинага мўлжалланган F-16 қирувчиларининг жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Россия ТИВга чақирилган эди. Молдова Ташқи ишлар вазирлиги ўз изоҳида бу маълумотни «фейк» деб атади ва мамлакат Конституцияда мустаҳкамланган бетарафликка амал қилишда давом этишига ишонтирди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024