Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшавада Ўзбекистон тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотлари савдо уйи очилади
Мамлакат элчихонаси кўмагида 14-15 август кунлари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда тўқимачилик саноати корхоналари вакилларининг Полшага бизнес-миссияси ташкил этилди.
Бизнес-миссия давомида G.D. International Poland Sp. o.o. улгуржи савдо мажмуасида ўзбек тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотлари савдо уйини очиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ташриф давомида "Полша-Осиё" Савдо палатаси билан биргаликда қўшма бизнес-форум ташкил этилди. Унда 20 дан зиёд Ўзбекистон ва Полша ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Икки мамлакат вакиллари ўртасида ташкил этилган G2B ва B2B шаклидаги музокараларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Ўзбекистон енгил саноатини модернизация қилиш учун янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:00 / 20.05.2025
Германия Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида ишлаётган аёл менежерларни қўллаб-қувватлайди
10:46 / 12.05.2025
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
10:24 / 26.03.2025
Варшава университетида ўзбек тилини ўқитиш тизими жорий этилади
12:29 / 03.03.2025