Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:47 / 03.09.2024
2300
1 дақиқада ўқилади
Туроператорларга туристларни жалб қилиш учун имтиёзли маблағлар ажратилади
2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш бошланади.
Бизнес-омбудсман хабарига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.
Бунда:
- тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
- кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:40 / 16.04.2025
Хитойда Ўзбекистон маданий ҳордиқ бўйича энг яхши йўналиш сифатида эътироф этилди
13:27 / 24.01.2025
Миср Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиши мумкин
20:40 / 02.12.2024
Мексика россиялик туристларни мамлакатга киритмаяпти. Бунга улар АҚШга ўтиб кетаётгани сабаб бўлмоқда
17:26 / 30.11.2024