Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари қолмагани таъкидланмоқда.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона вакиллари томонидан Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари йўқ бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Қайд қилинишича, аксарият болаларнинг ота-онаси муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли депортация қилинган. Бош консулхонада болалар учун қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025