Жаҳон | 23:10 / 22.09.2024
6084
1 дақиқада ўқилади

Швейцария аҳолиси бир йил ичида иккинчи марта пенсия ислоҳотига қарши чиқди

Ислоҳот пенсияларни қайта ҳисоблаш коэффициентини 6,8 фоиздан 6 фоизга камайтиришни назарда тутар эди.

Фото: Bloomberg

Швейцария аҳолиси 22 сентябр куни мамлакат ҳукумати томонидан илгари сурилаётган пенсия ислоҳотига қарши овоз берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.

Шу йилнинг март ойида фуқаролар пенсия ёшини 65 ёшдан 66 ёшгача оширишни рад этган, шу билан бирга йилнинг 13-пенсия тўлови жорий этилишини қўллаб-қувватлаган эди.

Швейцария сайловчилари бугун ҳам ҳукуматнинг пенсия жамғармаларини ислоҳ қилиш режасини рад этди. Ислоҳот пенсияларни қайта ҳисоблаш коэффициентини 6,8 фоиздан 6 фоизга камайтиришни назарда тутар эди, унинг асосида пенсия тўловлари миқдори ҳисоблаб чиқилади. Расмийлар аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошгани сабабли буни қисқартиришни таклиф қилишди.

Ҳукумат томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг фақат учдан бир қисми қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. Энди ҳукумат муқобил пенсия ислоҳоти ҳақида ўйлайди, деб таъкидламоқда Bloomberg.

Мавзуга оид