Ўзбекистон | 08:10 / 24.09.2024
3077
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди. 

Фото: uzbekistonmet.uz

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, лойиҳа Хитойнинг China Datang компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Очилиш маросимида корпорация бошқаруви раиси Чжоу Лей, унинг ўринбосари Ли Чжанвей ва раҳбариятнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

Қуввати 263 мегаватт бўлган фотоэлектр станцияси “Бўка” маҳалласида жойлашади. Лойиҳа қиймати 150 миллион долларни ташкил этади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа 2024 йил январида имзоланган. Президентнинг 24 майдаги қарорига кўра, қурилиш учун 621 гектар ер ажратилиши белгиланган бўлиб, у қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер тоифасига ўтказилади.

Мавзуга оид