Ўзбекистон Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон 153-давлат — Ботсвана (Жанубий Африка) билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Ню-Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ботсвана ТИВ раҳбари Лемоганг Квапе қўшма коммюникени имзолади.
«Ботсвана йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик», — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram каналида.
Аввалроқ Ню-Йоркда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам шундай ҳужжатлар имзоланган эди.
Мавзуга оид

14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди

14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди

14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

21:03 / 27.09.2024