Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантларга сохта ҳужжат тайёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Схема иштирокчилари қурилиш билан шуғулланувчи сохта тижорат ташкилотларини ташкил этиб, мигрантлар билан Россияда қолиш муддатини узайтириш имконини берувчи сохта меҳнат шартномаларини имзолаган.
Москвада қурилиш соҳасидаги сохта компаниялар орқали мингдан ортиқ мигрантни қонунийлаштирган уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, схема иштирокчилари қурилиш билан шуғулланувчи сохта тижорат ташкилотларини ташкил этган. Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари мигрантлар билан Россияда қолиш муддатини узайтириш имконини берувчи сохта меҳнат шартномаларини имзолаган.
Схема иштирокчилари мессенжерлар орқали мижозларни излаган. Шунингдек, баъзи мигрантлар дўстларининг тавсияси билан уларга мурожаат қилган. Ўз хизматлари учун улар 5 мингдан 10 минг рублгача олган.
«Яширин бизнесдан олинган даромад дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 миллион рублдан ошади, қонунийлаштирилган хорижликлар сони эса минг кишидан кўп», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025