Ўзбекистон | 13:55 / 03.10.2024
6569
2 дақиқада ўқилади

Умра лицензияси бўйича янги талаблар яқин кунларда эълон қилиниши айтилди

Дин ишлари бўйича қўмита 5 октябрдан Умра зиёратига олиб борувчи фирмаларнинг лицензиялари ўз кучини йўқотиши, улар қўмитадан янги лицензия олиши кераклигини маълум қилганди. Янги тартиб кучга киришига 2 кун қолди, аммо янги лицензия шартлари ҳали эълон қилинмади. Қўмита вакили қарор лойиҳаси ҳукуматга киритилгани, ҳужжат “1-2 кунда” имзоланиши мумкинлигини айтди.

Фото: Kun.uz

2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонун билан Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланган. Ушбу йўналишдаги сайёҳлик фирмалари жорий йил 5 октябрдан (қонун расман кучга кирадиган сана) Дин ишлари бўйича қўмитадан янги лицензия олишлари керак бўлади.

Янги тартиб кучга киришига 2 кун қолди, лекин ваколатли орган ҳозиргача янги лицензия шартларини эълон қилмаган.

Kun.uz мухбири билан гаплашган Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати бош мутахассиси Яҳё Ҳайиталиевнинг маълум қилишича, қарор лойиҳаси аллақачон ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилган.

Иш бизда қолмаган, ҳукумат қарори чиқиши кутилмоқда. Бир-икки кунда чиқиб қолса керак”, деди қўмита масъули.

Ҳайиталиев қарор лойиҳасида лицензия олиш учун қандай талаблар қўйилганини очиқламади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Умра лицензиясини олиш шартлари қийинлашиши, хусусан мажбурий равишда қўйиладиган гаров пули миқдори оширилиши ҳақида гап-сўзлар тарқаган эди.

Мавзуга оид