Ўзбекистон | 16:00 / 11.10.2024
1826
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитени 10 та махсус вентилятор сотиб олади

Тошкент метрополитенининг вентиляция тизими икки йилдан буён таъмирланмоқда. 2025 йилда 10 та янги вентилятор харид қилиш режалаштирилган.

Фото: Kun.uz

Тошкент метросининг ерости бекатлари учун 2025 йилда 10 та вентилятор харид қилинади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда метрополитен раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тошкент метрополитенининг режим хизмати бошлиғи ўринбосари Абдутоҳир Абдуқодиров вентиляция тизимини таъмирлаш ва қурилмаларни янгилаш жараёни икки йилдан бери давом этаётганини маълум қилди.

«Йўловчиларнинг кўплиги ҳамда ушбу қурилмаларнинг анча йиллардан буён хизмат қилиб келаётгани сабабли икки йилдан бери тизимни таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Чилонзор, Новза, Олмазор ва Пахтакор каби катта станцияларимизда бу тизимлар — яъни сув билан совитиш тизимлари янгиланди. 2025 йилда яна 10 та шундай катта вентиляторни янгилаш, аниқроғи, сотиб олиш режалаштирилган, бунинг устида иш олиб бориляпти», — деди Абдутоҳир Абдуқодиров.

Масъулнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тошкент метросининг ерости бекатларида 100 дан ортиқ вентилятор бўлиб, уларнинг барчаси ишлаб турибди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид