Ўзбекистон | 08:50 / 18.10.2024
854
2 дақиқада ўқилади

Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

«Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:

  • сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
  • ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
  • сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини ўнтага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
  • ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.

2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда «катта маълумотлар» базаси яратилади.

Мавзуга оид