Ўзбекистон | 14:10 / 23.10.2024
2292
2 дақиқада ўқилади

Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпанияларга эътирозлар билдирилган 200 дан ортиқ истеъмолчидан мурожаатлар келиб тушган. 

Фото: Kun.uz

Мурожаатлар фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, йўловчиларга парвозлар кечиктирилаётгани тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаслик, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб бермаслик ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги юзасидан бўлган.

Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, истеъмолчилар фойдасига 195 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Хусусан, Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро С.Ш.дан келиб тушган мурожаат Air Samarqand авиакомпанияси томонидан юзага келган муаммо билан боғлиқ. Фуқаро оиласи билан Ветнам давлатига учиш ва қайтиш учун авиачипталарни харид қилган. Булардан иккита авиачипта бизнес класс тоифасига тааллуқли бўлиб, парвоз вақтида унга таклиф қилинган қўшимча хизматлар кўрсатилмаган.

Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида, ушбу авиакомпания ҳақиқатан ҳам парвоз вақтида истеъмолчига етарли даражада хизмат кўрсатмагани аниқланди ва  10 миллион 160 минг сўм пул авиакомпания томонидан фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланган.

Мавзуга оид