Ўзбекистон | 09:20 / 24.10.2024
1263
1 дақиқада ўқилади

Туркияда "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази" очилади

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркиянинг Карабюк университетида бўлдилар.

Фото: "Дунё" АА

Ташриф давомида университет проректори, профессор Имоил Караш билан музокара ўтказилди. Унда Карабюк университети  ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очиш тўғрисида келишувга эришилди. 

Проректор Имоил Караш бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 10 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олаётганини маълум қилди ва ўзбекистонлик талабаларнинг ўрни муҳим эканлигини билдирди. Мамлакат талабалари ўқиш жараёнида юқори кўрсаткичларга эришиб, университет ижтимоий ҳаётида ҳам фаол эканлиги мамнуният билан қайд этилди.

"Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий мамлакатларда ўзбек тили марказларини очиш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбек тили ва адабиётига бўлган юқори қизиқишни инобатга олиб, университетимиз ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очишга қарор қилдик. Яқин келажакда марказнинг тантанали очилиш маросимини ўтказамиз", - деди Имоил Караш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид