Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада тўрт киши овқатдан заҳарланди
Улар турли жойларда хот-дог истеъмол қилган ва шундан заҳарланган бўлиши мумкин.
Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида тўрт киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Cанэпидқўмита хабар берди.
Қайд қилинишича, 6 ноябр куни туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар бемор ошқозон-ичак фаолияти функциясининг бузилиши ташхиси билан ётқизилган. Хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилган.
Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 5 ноябр куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани, Яйпанбозорбош маҳалласидаги фастфуд шохобчасида хот-дог истеъмол қилгани, яна 2 нафари Оқтепа маҳалласидаги фастфуд шохобчасида хот-дог истеъмол қилгани аниқланган.
Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли экани таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита мутахассислари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:43 / 11.03.2025
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди
19:32 / 23.10.2024
АҚШда McDonaldʼs чизбургерларидан ўнлаб инсонлар заҳарланди. Бир киши вафот этди
10:38 / 29.09.2024
«Барча эришганларимиз китоб ортидан» – китоб ўқиб Spark ютган ёш оила
10:57 / 12.09.2024