Ўзбекистон | 17:37 / 12.11.2024
2532
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди

Республикада стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,3 доллар ёки тахминан 3900 сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Фото: Kun.uz

Numbeo таҳлилий портали дунёнинг 97 та давлатидаги такси хизмати нархларини таҳлил қилиб, мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди.

Ўзбекистон рейтингда такси хизмати энг арзон мамлакатлар қаторига кирди. Республикада стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,3 доллар ёки тахминан 3900 сўмни ташкил қилади.

Такси хизматининг энг арзон нархи Филиппинда қайд этилган – $0,26. Шунингдек, Украина ($0,29) ва Ўзбекистон билан бир қаторда Ҳиндистон ($0,3), Миср ($0,3) ва Эронда ($0,3) ҳам нархлар арзонлиги аниқланган.

Қозоғистонда стандарт тариф бўйича 1 километр йўлнинг ўртача нархи 0,63 долларга тенг. Бу Россия ($0,31), Беларус ($0,3) ва Арманистондан ($0,33) деярли икки баравар қиммат. Рейтингда Қирғизистон бўйича маълумотлар йўқ.

Такси нархи энг қиммат бўлган бешта давлат: Баҳрайн ($5,01), Швейцария ($4,45), Люксембург ($3,64), Албания ($3,27) ва Кувайт ($3,25).

Мавзуга оид