Ҳонконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
Ҳукуматни ағдаришга тил бириктирганликда айбланган мухолифатчилар тўрт йилдан ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Энг катта жазо муддати Ҳонконг университетининг собиқ профессори — 60 ёшли Бенни Тайга тайинланди.
Ҳонконг суди 2019 йил ёзда оролда юз берган норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм чиқарди, деб хабар беради The New York Times.
Ҳукуматни ағдаришга тил бириктирганликда айбланган мухолифатчилар тўрт йилдан ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Энг катта жазо муддати Ҳонконг университетининг собиқ профессори, 60 ёшли Бенни Тайга тайинланди — 10 йил. Намойишларнинг яна бир етакчиси — 28 ёшли Жошуа Вонг 4 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Судда айбига иқрор бўлганидан кейин унинг жазо муддати қисқартирилган.
Умумий ҳисобда ишга алоқадор 20 кишига беш йилдан етти йилгача, 24 нафарига эса тўрт йилдан жазо муддати белгиланган. Шунингдек, икки нафар судланувчи оқланган.
NYT’нинг қайд этишича, кенг кўламли ушбу суд жараёни Ҳонконгдаги демократик мухолифатнинг бир неча ойлик норозиликларига жавобан Хитой томонидан 2020 йилда қабул қилинган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг энг жиддий қўлланиши бўлди.
Ҳонконгда оммавий норозилик намойишлари 2019 йил июнда, орол фуқароларини бошқа мамлакатларга — биринчи навбатда Хитойга экстрадиция қилишни назарда тутувчи янги қонун лойиҳаси туфайли бошланган эди. Охир-оқибат намойишлар фонида қонун лойиҳаси бекор қилинган, аммо Инсон ҳуқуқлари фуқаролик фронти (CHRF) ҳомийлигидаги фаоллар янги сиёсий эркинлик ва ёнбосишларни талаб қилишни давом этган.
Хусусан, Бенни Тай 2020 йилда маҳаллий сайловлар олдидан ўтказиладиган норасмий «праймериз»лар моделини ишлаб чиқиб, мухолифатга тақдим этган. Сайловларнинг ўзи коронавирус пандемияси сабаб қолдирилган эди. 2020 йил 1 июлда давлат хавфсизлиги тўғрисидаги янги қонун кучга кириб, ҳукуматга намойишчиларни зўравонлик билан тарқатиб юбориш ваколатини берди. Суд қаршисида жавоб берган мухолифат вакиллари 2021 йилда қўлга олинган эди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, фаоллар томонидан таклиф қилинган «праймериз» (ички сайлов сайловлари) тизими «Ҳонгонг сиёсий тизимига путур етказиш ва яксон қилиш» сифатида тан олинган.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
22:10 / 19.11.2024
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди
18:56 / 19.11.2024
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
17:22 / 19.11.2024