Ўзбекистон | 12:23 / 24.12.2024
1018
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Кувайтга гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради

Кувайтда бўлиб ўтган Kuwait International Agro Food Exhibition кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этдилар.

Фото: "Дунё" АА

Жумладан, кўргазма доирасида Ўзбекистон элчихонаси павилионида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилди.

Кувайт халқаро кўргазмаси агросаноат ва озиқ-овқат соҳаларини ўзида қамраб олган бўлиб, озиқ-овқат саноати, сут маҳсулотлари, мева, денгиз маҳсулотлари, қадоқлаш технологиялари ва бошқа соҳалардаги маҳсулотлар ва технологияларнинг кенг кўламдаги намойишини таъминлади.

Кўргазма доирасида, шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт компаниялари вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди, уларда Ўзбекистондан Кувайтга ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, асал ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш, маҳсулотларни етказиб беришнинг транспорт-логистика йўллари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат тадбиркорлари томонидан Кувайтга гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича савдо шартномалари имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид