Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мозамбикдаги қамоқхонадан 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди
Мозамбикдаги «Мачава» қаттиқ тартибли қамоқхонасидан қарийб 6 минг жиноятчи қочиб кетди. Бу мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фонида юз бермоқда.
Мозамбикдаги «Мачава» қаттиқ тартибли қамоқхонасидан 6 мингга яқин жиноятчи қочиб кетди, деб хабар беради Briefly News.
Қайд этилишича, маҳбуслар соқчиларни қуролсизлантириб, пойтахт Мапуту яқинидаги Мачава туманида жойлашган қамоқхона ташқарисига чиқишга муваффақ бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, қочиб кетган жиноятчиларда қамоқхона қўриқчиларидан тортиб олинган ўқотар қуроллар бўлиши мумкин.
Маҳбусларнинг қочиши мухолифатнинг норозилик акциялари сабаб бошланган йирик тартибсизликлар фонида юз бермоқда. Мозамбикда мухолифат 9 октябр кунги сайловлар натижасидан норозилик билдириб, мамлакат пойтахти ва бошқа шаҳарларда акция бошлаган.
Куни кеча Мозамбик Конституциявий кенгаши ҳукмрон партия «Фрелимо»нинг ғалабасини ҳамда номзод Даниэл Шапуни президентлик лавозимига тасдиқлаган. Норозилик намойиши иштирокчилари жойларда полиция билан тўқнашувларга бормоқда. Мозамбик ҳукумати Конституциявий кенгаш қарори эълон қилинганидан кейин 24 соат ичидаги тўқнашувларда камида 21 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:27 / 18.05.2025
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
16:33 / 17.05.2025
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди
17:52 / 18.03.2025
Буюк Британия қамоқхоналарида бўш жойлар кам қолгани маълум қилинди
21:03 / 12.03.2025