Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон дипломатлари Олмаота шаҳрида вақтинча ишлаётган ўзбекистонликнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашдилар.

Фото: "Дунё" АА
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик У.А. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига иш берувчи томонидан олиб қўйилган ҳужжатларини қайтариш ва ишлаб топган пулларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатлар иш берувчи билан музокара ўтказдилар. Натижада, ватандошнинг ҳужжатларини қайтарилиши ва унинг ишлаган давридаги маошини тўлаб берилиши таъминланди.
Ватандошга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у Олмаота шаҳридаги Олтин Ўрда автовокзалидан Тошкентга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид

12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

18:35 / 18.03.2025
Олмаотада «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» ўзбек балети намойиш этилди

17:10 / 07.03.2025