Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан чет элликларнинг Россияга кириш қоидалари кучайтирилди
Жумладан, хорижликларнинг Россияда визасиз бўлиш муддати 90 кунгача қисқартирилди. Илгари бу муддат 180 кунни ташкил қилар эди.
2025 йил 1 январдан бошлаб Россияга кирувчи хорижий фуқароларнинг вақтинча бўлиш муддатига оид қонунчиликдаги ўзгаришлар кучга кирди.
Жумладан, хорижликларнинг Россияда визасиз бўлиш муддати 90 кунгача қисқартирилди. Илгари бу муддат 180 кунни ташкил қилар эди.
Ўзгартиришлар Россияга визасиз кирадиган чет эл фуқароларига тегишли. Россияга виза билан келган хорижликларнинг вақтинча бўлиш муддати ўзгаришсиз қолмоқда.
Шунингдек, 2025 йил 5 февралдан Россияда чет эл фуқаролари учун янги махсус «чиқариб юбориш режими» ишга тушади, бу полицияга мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш имконини беради. Илгари фақат судлар ва Россия Чегара хизмати бундай ҳуқуққа эга эди.
Шундай қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган хорижликлар махсус электрон реестрга киритилади, унга кириш автомашинани бошқариш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тузиш, турмуш қуриш, бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш ва ҳоказоларни тақиқлаши мумкин.
Шу билан бирга, 2025 йил 5 февралдан бошлаб Россия чегарачилари мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган чет эл фуқаросига киришни рад этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025