Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
Минтақа маъмурияти маълумотларига кўра, Сидама штатида йўловчиларни олиб кетаётган юк машинаси дарёга қулаган.
Эфиопия жанубидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди маҳаллий ҳукуматга таяниб Al-Jazeera.
Қайд қилинишича, йўловчиларни олиб кетаётган юк машинаси Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан 300 км жанубда жойлашган Сидама штатида дарёга қулаб тушган.
Сидама полицияси бош инспектори Даниэл Санкура сўзларига кўра, автоҳалокатда 68 эркак ва уч аёл нобуд бўлган.
Полиция комиссиясининг маълум қилишича, ҳодиса 29 декабр куни содир бўлган. Одамларни ташиётган юк машинаси кўприкдан ўтиб, дарёга қулаган. Уларнинг кўпчилиги тўйдан қайтаётган эди.
Юк машинасининг қулаб тушишига одамлар билан ҳаддан зиёд тўлгани ёки йўлнинг ёмонлиги сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
18:25 / 29.07.2024
Самарқандда 15 йўловчини олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси жазоланди
23:26 / 25.06.2024