Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ню Йоркда тунги клуб яқинида отишма содир бўлди. Ярадорлар бор
Полиция маълумотларига кўра, қуролланган тўрт нафар шахс клубнинг кириш қисмида турган фуқароларни тартибсиз ўққа тутган. Яраланганларнинг барчаси 20 ёшгача бўлган ўсмирлар.
Ню Йоркдаги тунги клубда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши яраланди, деб хабар бермоқда The New York Post.
Қайд этилишича, отишма 1 январ куни кечаси Куинсдаги Amazura клубида ташкил этилган ёпиқ базмда юз берган. Полиция маълумотларига кўра, қуролланган тўрт нафар шахс клубга кириш йўлагида турганларга қарата камида 30 маротаба тартибсиз ўқ узган.
Жабрланганларнинг барчаси — 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлардир. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Яраланганлар аҳволи оғир эмаслиги айтилмоқда.
Полиция гумонланувчилар жиноят жойидан яширинган Infiniti маркасидаги кулранг автомобилни қидирувга берган.
Аввалроқ Черногориянинг Цетине шаҳрининг тарихий марказида маҳаллий аҳоли вакили ўт очиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Ўт очишда гумонланаётган Ацо Мартинович кун давомида кафеда спиртли ичимлик ичган, кейин эса уйига бориб, қуролини олиб чиққан, мавжуд маълумотларга кўра, унда бу қурол учун рухсатнома бўлган.
Мавзуга оид
21:38 / 27.05.2025
Ню Йорк мэри ва ўзбек тадбиркорининг олди-бердиси: бу ҳақда нималар маълум?
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025