Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадан Истанбулга учиши керак бўлган рейс кечиктирилди
Uzbekistan Airways’нинг Фарғона—Истанбул йўналиши бўйича 18 январда учиши керак бўлган рейси техник сабаблар туфайли кечиктирилди.
Uzbekistan Airways’нинг Фарғона—Истанбул йўналиши бўйича 18 январ куни амалга оширилиши керак бўлган рейси кечиктирилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, рейснинг HY278 рейси техник сабабларга кўра кечиктирилган. Таъкидланишича, авиакомпаниянинг техник хизматлари томонидан қўшимча текширувлар ўтказилгач, янгиланган жадвал тақдим этилади.
«Uzbekistan Airways учун йўловчиларимизнинг хавфсизлиги энг асосий вазифа ҳисобланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 15 январ куни Uzbekistan Airways’нинг HY9607 Бухоро–Москва йўналишида парвоз қилган самолёти Внуково аэропортига қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиққанди. Компания хабарига кўра, экипаж томонидан тегишли чоралар кўрилиб, қўниш муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бўлган.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025