Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди
У Биробижон шаҳрида эҳтиётсизлиги оқибатида дарахтдан йиқилган ва бўйин умуртқа қисми синган.
Ўзбекистон дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган ватандош Ўзбекистонга қайтди, деб хабар берди «Дунё».
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самарқанд вилоятидан бўлган юртдош ариза билан мурожаат қилиб, ўғли С.Г. бахтсиз ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олиб, Владивосток шаҳри шифохонасида ётганини ва дори-дармон учун етарли маблағ қолмаганини билдирган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраган.
Маълум бўлишича С.Г. 2023 йилда Россиянинг Хабаровск ўлкасига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. Аммо, ўтган йили октябрь ойида Биробижон шаҳрида эҳтиётсизлиги оқибатида дарахтдан йиқилган ва бўйин умуртқа қисми синган. У операция қилиниб, стационар даволанишга ётқизилган.
Аммо шифокорлар беморда қайта операция ўтказиш кераклигини билдирган. Бироқ, унда операция учун етарли маблағ йўқлиги учун даволанишни Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилган.
5 март куни беморга Ўзбекистонга қайтиб кетиши учун «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Владивосток-Тошкент йўналишидаги самолётига чипта сотиб олиб берилган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025