Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрант болалар учун рус тили имтиҳони шартлари кучайтирилди
Энди мигрант болалар Россияда мактабга қабул қилиниши учун рус тили имтиҳонидаги саволларнинг 90 фоизига тўғри жавоб бериши керак.
Россияда 1 апрелдан бошлаб мактабларга мигрант болаларни қабул қилишда рус тили билимини синовдан ўтказишни талаб қилувчи қонун кучга кирди. Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, имтиҳондан ўтиш учун болалар саволларнинг 90 фоизига тўғри жавоб бериши керак. Ушбу қоида барча синф ўқувчиларига тегишли.
Энди Россия фуқаролиги бўлмаган болалар учун имтиҳон шартлари қуйидагича бўлади:
- 1-синфда - 10 та саволдан 9 тасига тўғри жавоб бериш;
- 2–5-синфларда – 20 та топшириқдан 18 таси;
- 6–9-синфларда – 22 та топшириқдан 20 таси;
- 10-11-синфларда - 24 та топшириқдан 22 таси.
Аввалроқ, «Рособрнадзор» чет эл фуқароларини мактабларга қабул қилиш учун 30 фоизлик марра жорий этишни таклиф қилди. Аммо Володин бу нормани мигрант болаларни мажбурий тестдан ўтказиш тўғрисидаги қонуннинг қадрсизланиши деб атади. Натижада депутатлар «Рособрнадзор» таклифини рад этди.
Володиннинг таъкидлашича, ўтган йили Давлат Думаси депутатлари «миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган» 14 та қонун ишлаб чиқди ва қабул қилди. Давлат Думаси раиси, шунингдек, мигрант болаларни рус тилини билиш учун синовдан ўтказиш масаласини назоратдан олиб ташланмаганини айтди.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда қарийб 784 минг нафар вояга етмаган мигрант бор.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025