Ўзбекистон | 17:31 / 11.04.2025
9133
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда икки ёшли бола жарликка тушиб кетди

Қутқарувчилар болани тахминан 25 метр чуқурликдан олиб чиққан ва уни ота-онасига топширган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жарликка тушиб кетган икки ёшли бола ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

Қайд этилишича, 10 апрел куни соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Яккатут» МФЙ ҳудудида икки ёшли бола йўқолиб қолгани ва у ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган.

Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. «Ҳозирда боланинг аҳволи яхши», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолган уч кишига ёрдам кўрсатгани тўғрисида хабар берилганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид