Ўзбекистон | 11:57 / 21.05.2025
1412
1 дақиқада ўқилади

Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади

“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди

Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади. 

Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид