Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Льюис Ҳэмилтон Австрия Гран-присида ғалаба қозонди
Австриянинг Формула-1 бўйича Гран-присини Льюис Ҳэмилтон ютиб олди. Пойганинг сўнгги даврасида у билан жамоадоши Нико Росберг ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада Росберг машинасининг олд антиқаноти узилган. Шу сабаб, у секинлашиб, тўртинчи бўла олди.
Австриялик Макс Ферстаппен иккинчи, Кими Райкконен учинчи бўлишга муваффақ бўлди.
Анча вақт етакчилардан бўлиб келган Себастьян Феттель пойга ўрталарига келиб, уни тарк этишга мажбур бўлди. Старт тўғри йўлида унинг ғилдираги портлаб кетиб, Ferrari трасса четидаги ҳимоя тўсиғига бориб урилган.
Даниил Квят, Масса, Хюлькенберг, Алонсо ва Перес ҳам турли техник сабабларга кўра, пойгани муддатидан аввал тамомлашга мажбур бўлишди.
Мавзуга оид
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025