Жамият | 08:47 / 10.07.2016
10836
1 дақиқада ўқилади

Денгиз тубида бир йилга яқин ётган GoPro камераси эгаси қидирилмоқда

Англиянинг Пул шаҳрида яшовчи Фрэнсис Дэрэкот ўз оиласи билан балиқ овлашга борганда қармоғига балиқ ўрнига GoPro камерасини тутиб олишга муваффақ бўлди. Шўр сув туфайли камера яроқсиз ҳолга келган, бироқ унинг хотира картасига шикаст етмаган. Фрэнсис камера эгасини топиш мақсадида YouTube-каналида ушбу камера ёзиб олган охирги лавҳаларни жойлаштирди.
Видеога бериб борилган изоҳларда камера сув тубига тушиб кетгач яна ярим соатча ишлашда давом этгани айтилган.
Mashable порталининг маълум қилишича, видеога қолдирилган изоҳларда Рейчел Симкин исмли бир қиз бу камера кимга тегишли эканини билишини маълум қилган. Қизнинг айтишича, видеодаги гидрокостюмдаги қиз унинг ўзи экан.

Мавзуга оид