Фан-техника | 18:59 / 11.07.2016
8673
1 дақиқада ўқилади

Nintendo акциялари Pokemon Go ўйини туфайли 25 фоизга қимматлашди

11 июль куни Токио биржасида Nintendo компаниясининг акциялари мобил қурилмалар учун мўлжалланган Pokemon Go ўйинининг кескин оммалашуви сабаб 25 фоизга ошди. Бу ҳақида Reuters маълум қилди

Қимматбаҳо қоғозлар Nintendo компаниясининг 33 йиллик  тарихида илк марта бундай рекорд натижани қайд этди. Акциялар нархи 8 июль куни ўса бошлаган ва 11 июлга келиб, 25 фоиздан зиёд қимматлашган.

Шу тариқа ўйин ишлаб чиқарувчининг бозордаги баҳоси бир неча кунда 7,5 миллиард долларга ошиб, умумий 23 миллиард долларни ташкил қилди. 

Мавзуга оид