Спорт | 10:59 / 13.07.2016
16372
2 дақиқада ўқилади

Мэнни Пакьяо рингга қайтиши хусусидаги миш-мишларга жавоб берди

Фото: EPA

Таниқли филиппинлик профессионал боксчи, саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо куз мавсумида рингга қайтиб, жанг ўтказиши мумкин деган хабарни инкор этди. У ўзининг Facebookдаги саҳифасида шу ҳақда эълон қилди. 

Боксчининг промоутери Боб Арум Американинг ESPN телеканалига берган интерввьюсида Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини 29-октябрь ёки 5- ноябрда Филиппин Сенатидаги мажбуриятларига халақит қилмасагина ўтказиши мумкинлигини айтган эди. 

Аввалроқ, Пакьяо Филиппин Сенати учун сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, машғулотлар ва жангларга вақт ажрата олмаслигини, сиёсатда эса мамлакат президентлигигача бориш нияти борлигини билдирганди. Май ойида бўлиб ўтган сайловда спортчи 15,5 миллион овоз тўплаб, Сенатнинг 12 нафар аъзоси орасида 7-ўринни олган эди. 

"ОАВдаги сенаторлик мажбуриятларидан танаффус қилиб, рингга қайтиш ниятим борлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз. Ҳозирда, менинг асосий мақсадим - қонунчилик ишидир. Менинг бўлғуси жангим ҳатто муҳокама ҳам этилмаган. Бундан ташқари, Сенатдаги мажбуриятларимга тўсқинлик қилмаган тақдирдагина рингга қайтаман", - деб ёзган Пакьяо.

Мавзуга оид