Фан-техника | 17:57 / 15.07.2016
28583
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда янги Nexia R3нинг тақдимоти бўлиб ўтди

14-июль куни Олма-отада Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль савдо белгисининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. У, аввалги Uz-Daewooни ўрнини эгаллаган. Шу билан бир вақтнинг ўзида, Қозоғистон автобозорига янги Nexia R3 ҳам кириб келган. Бу машина ҳам аслида иккинчи авлод Chevrolet Aveo (Т250)нинг такомиллашган намунасидир. Ravon тақдимоти доирасида янги Nexia R3дан ташқари R2 (Спарк) ва Gentra ҳам намойиш этилган

Гарчи тақдимот маросими ўтказилган бўлса-да, янги «Нексия»нинг нархи эълон қилинмаган. Ва уларни етказиб бериш яқин орада бошланади. Агар Россия бозорида Nexia R3 379 000 рублдан таклиф этилаётганидан (тахминан 1 970 000 тенге), Қозоғистондаги нархини ҳам тахмин қилиш мумкин. «Нексия»нинг ўзига тортадиган жиҳати нафақат унинг арзонлигида: унга ўрнатилган 1.5-литрли мотор, автоматик узатмалар қутиси(олти босқичли)га эга тўпламининг ҳам мавжудлиги, шу билан бирга бирмунча хавфсизлигидадир.

Мавзуга оид