Жамият | 20:56 / 23.07.2016
7548
5 дақиқада ўқилади

Бугунги ва кечаги қадриятлар: тафовут нимада?

– Ёшлар ва катталар ўртасидаги тафовут катта, – дейди педагогика фанлари доктори, “Миллий ғоя” илмий амалий-маркази раҳбари Муҳаммаджон Қуронов, – Йилдан-йилга одамларнинг турмуш шароити, ўз мақсадларига эришиш воситалари ўзгаряпти. Бу табиийки ёшлар қадриятларнинг ўзгаришига ҳам олиб келади. Бундан юз йил аввал андиша, уят орқали мақсадга эришилган бўлса, ғарбдан кириб келаётган “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган иллатлар касофати билан бу қарашлардан воз кечиляпти.  Бу айниқса Ғарбда кескин намоён бўляпти. Уларда «лост женерейшн» , яъни  “бой берилган авлод” деган ибора бор. Бу авлод ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ҳатто жамият томонидан қабул қилинган меъёрлар улар учун иккинчи даражали. “Мен” деган эгоистик детерминатор уларда етакчилик қиляпти. Бунинг мисолларини Ғарбда кўп бора кўрдик. 

Аслида ёшлар қадриятлари ўзидан олдинги авлоднинг қадриятларига зид эмас.Умуман, қадриятлар ўзгаргани йўқ. Айтайлик, билимлилик ёшлар учун қадрият. Бироқ ёшлар ҳар доим ҳам уларни тўғри англолмайди. Ёшларда ҳисобдор туйғуси кучли. Уларнинг энг зўравони ҳам ўзини жамият олдида бўлмаса ҳам, жуда бўлмаганда ота-онаси олдида ҳисобдор деб билади. Мана шу жанжалнинг кенг тус олишида ҳам ўртоғи, коллеждоши, маҳалладоши олдидаги ҳисобдорлик туйғуси туфайли, деса тўғрироқ бўлади.  Ғарбда эса ундай эмас. Ғарбда жамиятнинг “атомлашуви” кузатилмоқда. Бу дегани, жамиятда икки кишини боғлайдиган ҳеч нарса йўқ. Одамлар орасида автоном турмуш тарзи кенг ёйилиб кетмоқда. Қулоғида “наушник”, кўзи телефон экранига қадалган ҳолда одамлар орасида автоном яшаш – жамиятнинг “атомлашуви”. Мана, ёшларнинг жамиятдан бегоналашишининг бошланиши. Моддийлик маънавиятдан устун келмаслиги керак. Акс ҳолда одам одамга худди ғарбдагидек. восита сифатида қарашни бошлайди. Бизда эса кўнгилга йўл топиш қадрият ҳисобланади.  

– Ёшларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашниистасак, миллий қаҳрамонларимиз образларини идеал даражасига кўтаришимиз керак, – дейди психолог Зебуннисо Аҳмедова, – Ўсмирларнинг ҳозирги идеаллари кимлар?  Комикс қаҳрамонлари, “супер одам” лар, ярим маҳлуқ, ярим одам қиёфасидаги образлар. Хуллас, уларни бирлаштирувчи жиҳат – жанговорлик. Бу идеаллар ўсмирлар онгига шу қадар қаттиқ сингиб кетганки, натижада тинчлик аталмиш буюк қадриятимиз уларнинг назарида қадрият бўлмай қолди. Яна бир сабаб – бу “қурол” синдроми. Қурол айни пайтда ёшлар орасида кучнинг рамзидир. Ёшларда қудратлилик ҳам бир қадрият. Ўсмир қўлига нима учун қурол олади? Ўзини кучли ҳис қилиш учун. Демак, у ўзининг кучлилигига ишонмайди. Ишончсизлик, мана, буларнинг барчасини келтириб чиқарувчи туб сабаб.   

Давраларда ёшлар ҳақида сўз очилганда, албатта, гап бориб танқидга тақалади. “Ёшлар интернетда яшайди” , “Ёшлар кунини ижтимоий тармоқда ўтказади”, “Ёшлар “наушник” ни қулоғидан туширмайди”... ОАВ фаолиятини кузатсангиз ёки телевизорда ток шоуларда ўтириб олиб ижтимоий тармоқларни ёмонлаш билан овора кўрсатувларни кўрсангиз, бутун жамият мана шу табиий жараёнларни қоралаш билан банддай туюлади. Доим қоралайвериш – уларни жамиятдан узоқлаштиради. Ваҳоланки, булар аллақачон ёшларнинг қадриятларига айланиб бўлган. Оилада ҳам худди шундай муносабатни кузатиш мумкин. Ўспиринларни ҳам эшитиш, фикрини билиш ўрнига кўпроқ таъқиқлар ўрнатилади ёки уларни ўз қизиқишлари билан яккама-якка қолдирилади. Бу ўсмирда ўзи билан ўзи бўлиш, бошқалардан ўзини тортиш, ўз ҳаммаслигини топиш орқали бошқаларга нисбатан исённи, охир-оқибатда эса юқоридагидек зўравонликни келтириб чиқаради. Қизиқишлар ўсмирнинг ўзига ҳавола қилинганда турли манияларга ружу қўйиш бошланади. Масалан, ўйинбозликка берилиб кетса, жангари қаҳрамонлар, виртуал ўлдиришлар яна бора-бора ўша зўравонлик, жангариликка олиб келади.

Балки глобаллашув даврида ота-она, таълим муассасаси жамият ўсмир кўнглига йўл топишда қийналаётгандир. Бироқ, асло буни қадриятлар, маданиятлар, қарашларни қарама-қарши қўйиш орқали амалга ошириб бўлмайди. Қадрият одамнинг одамга, жамиятга муносабатини белгилаб беради. Муносабатнинг асосини эса ишонч ташкил қилиши керак.

Моҳларойим ҚАЮМОВA

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди